Президент раислигида ўтган йиғилишда 2021 йилги суғориш мавсумида сув таъминоти 25 фоиз кам бўлиши кутилаётгани айтилди. Шу боис, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш орқали 3 млрд кубметр сувни тежаш лозимлиги таъкидланди.
Франциянинг «SUEZ» компанияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сув таъминоти тизимларини такомиллаштириш учун лойиҳаларни амалга оширади. Франция томонидан Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 млн евро ажратилади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарёдаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ишлар йўлга қўйилади.
Бош прокуратура электр, иссиқлик энергияси, газ ва сув таъминотидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилмоқда. Энг юқори жазо чораси — 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш деб белгиланган.
Янгийўл шаҳрида 12 январь куни 06:00 дан 20:00 га қадар сув таъминоти вақтинча тўхтатилиб, бир қанча ҳудудларда узилишлар кузатилиши маълум қилинди.
Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи «Хонобод-Андижон» марказий сув қувурининг «Анжирзор» кўчаси ҳудудида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида юзага келган носозликлар бартараф этилди. Ҳозирда таъмирлаш ва созлаш ишлари якунига етказилган.
Сув қувурларидан бирида юзага келган авария Андижон шаҳри, Олтинкўл ва Андижон туманининг 20 дан ортиқ маҳаллаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатган. Аҳолининг ичимлик суви таъминоти 12 январь куни тикланиши режалаштирилмоқда.
Қашқадарё вилоятида Талимаржон ИЭСга етарли миқдорда газ бормаганлиги учун, иккита энергоблок тўхтаб, электр энергия тизимида узилишлар кузатилди. Бунинг натижасида бир неча туманларда сув таъминоти ҳам тўхтаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг